Рус Uzb   

Новости /

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши


“FARG`ONA GO`SHT-SUT SAVDO” aksiyadorlik jamiyati meva-sabzavot mahsulotlarini tayyorlash va g`amlash korxonasi акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиш    

       Б А Ё Н И.

 

Йиғилиш ўтказилган сана ва вақти - 09.12.2020 йил соат 11-00.

Йиғилиш баёни тузилган сана-14.12.2020 йил.

Йиғилиш ўтказилган манзил- Фарғона вилояти, Марғилон шахри, Янги Фарғона кўчаси              1 уй.   

 

Жамиятнинг умумий овоз берувчи акциялари сони 580000 дона оддий акцияларни ташкил этади.

Бугунги  умумий йиғилишда 569640 дона акцияга эгалик қилувчи акция эгалари хамда уларнинг вакиллари қатнашди.

Умумий йиғилиш кворуми 98,21 фоизни ташкил этди.

 

Йиғилиш раиси- А. Ибрагимов

Йиғилиш котиби- С. Джаббаров

 

Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:

1. «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини хамда саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2. Жамият акциядорларининг 05.09.2020 йилдаги навбатдаги умумий йиғилишидаги қабул қилинган қарорларни қайта қўриб чиқиш;

3. «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш;

4. «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

 

Йиғилиш жамият кузатув кенгаши раиси А.Ибрагимов кириш сўзи билан очиб умумий йиғилишни олиб  бориш учун йиғилиш хайъат аъзоларини сайлашни таклиф этди. Хайъат аъзолигига таклиф қилинган қуйидаги номзодлар бир овоздан маъқуллаб тасдиқланди:

 

1. А.Ибрагимов        - «NBC New Business Company AG» Компанияси вакили;

2. М.Камаритдинов  - «NBC New Business Company AG» Компанияси вакили;

3. С.Джаббаров         - «NBC New Business Company AG» Компанияси вакили;

4. И.Абдурахманов  - «NBC New Business Company AG» Компанияси вакили;

 

Шунингдек йиғилиш раислигига А.Ибрагимов, йиғилиш котиблигига А.Джаббаровлар номзодлари  таклиф этилди.

Саноқ комиссия раислигига Г.Ганиева, аъзолигига И.Абдурахманов Й.Тошматовлардан иборат саноқ комиссияси таркибини сайлаш таклифини киритилди.

Таклифлар бир овоздан  маъқуллаб тасдиқланди.

 

Шундан сўнг Кузатув кенгаши раиси А. Ибрагимов сўз олиб, бугунги умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорлар хақида маълумот бериш учун сўзни саноқ комиссияси аъзоси Г.Ганиевага берди.

Г.Ганиева бугунги йиғилишда иштирок этиш учун жамиятнинг 569640 та  овоз бериш хуқуқига эга бўлган акция эгалари ва уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этаётганлиги, бу жами акцияларнинг 98,21 фоизини ташкил этганлиги хамда амалдаги қонун тартибига асосан йиғилиш кворумга эга эканлигини йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги биринчи масала хақида тўхталиб, йиғилишда қатнашаётган акциядорларни йиғилиш олиб бориш учун белгиланган кун тартибидаги масалалар ва регламенти билан таништирди хамда хар бир маърузачиларга  5, 10, дақиқагача, сўзга чиқувчиларга ва мухокама учун 5-дақиқагача бўлган вақт белгилаш хақида таклиф киритди. Йиғилишда қатнашаётган акциядорлар томонидан  юқоридаги таклифлар бир овоздан маъқуллашди.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги иккинчи масала хақида тўхталиб 05.09.2020 йилда акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилганлиги ва умумий йиғилиш кун тартибида жамият мулкчилик шаклини ўзгартириб масъулияти чекланган жамиятига айлантириш масалалари кўриб чиқилгани, мазкур масала умумий йиғилишда кўплик овоз билан тасдиқланганини таъкидлаб ўтди. Аммо умумий йиғилишда қарор қабул қилишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (ЎРҚ-370, 06.04.2014йил) айрим талаблари бажарилмаган маълум бўлди. Шу сабабдан бугунги умумий йиғилиш чақирилганлиги 05.09.2020 йилдаги умумий йиғилишнинг 1-11 масалалар ўз кучида қолиши йиғилиш кун тартибидаги 12 масала яъни «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K ни ташкилий - хуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятига ўзгаритилсин деб қабул қилган қарор хам ўз кучида қолиши фақат 13-масалалар бўйича «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K нинг ташкилий-хуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини бажариш ваколати кузатув кенгашига юклатилсин хамда  «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K устав фондидаги акцияларни акциядорлардан  жамият томонидан сотиб олиш учун акциялар киймати холис баҳоловчи корхоналар орқали кайта баҳоланиб сотиб олишни кузатув кенгашига юклатилсин деб қабул қилинган  қарорларни қайта кўриб чиқиш хамда “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида қарор қабул қилиш кераклигини маълум қилди.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги учинчи ва тўртинчи масалалар юзасидан сўзни жамият директорига берди.

Маърузачи ўз сўзида, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 97-моддасида “Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакли этиб ўзгартирилишга ҳақли экани, ўзгартирилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқиши,ўзгартирилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилиши лозимлигини гапириб ўтди.

Шунингдек қонун талабларига кўра жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин таъсис ҳужжатларини тасдиқлаши ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг бошқарув органларини сайлайлаши лозимлиги, жамият ўзгартирилганида унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиши белгилаб қўйилгани қайд этилди.

Жамият кузатув кенгашининг 17.11.2020 йилдаги мажлисида жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни бугунги умумий йиғилиш кун тартибига киритилган.  

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасида жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир ва жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади деб кўрсатилган.

Қонуннинг 41-моддасида жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабардор этиши шарт.

Овоз бериш натижасида ушбу қонунга мувофиқ жамият акцияларни қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга етказиладиган хабарда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар бўлиши лозим. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаган акциядорларда акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборот акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган кундан эътиборан етти кундан кечиктирмай акциядорларга юборилади деб белгиланган.

Юқоридаги қонунчиликка асосан кузатув кенгашининг 17.11.2020 йилдаги мажлис қарорига асосан почта орқали барча акциядорларга ёзма равишда хабарномалар жўнатилган.

Жамият бугунги умумий йиғилиш қарор қабул қилган кундан бошлаб, жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари ўттиз кун мобайнида қабул қилиниши ва мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олиш бегиланди.

Мустақил баҳоловчи ташкилот “Эксперт мулк бахолаш” МЧЖ томонидан акциялар бозор қийматини аниқлаш бўйича берган хисоботига асосан хар бир дона акция 7269 сўм 29 тийин белгиланган ва шу қийматда акциялар қайтариб сотиб олинади.

Қонунчиликка асосан жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар бекор қилинади.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 97-моддасида “Жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин таъсис ҳужжатларини тасдиқлайди ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг бошқарув органларини сайлайди”  ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунинг  10-моддасида “Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар” деб кўрсатилган.

Юқоридаги қонунчиликка асосан бугунги умумий йиғилишга келмаган ва белгиланган муддатда акцияларини жамиятга қайтариб сотиш талабини қўймаган акциядорларининг хисоб-китоб қилиш учун банкдан махсус депозит хисоб-рақам очилиши ва шу хисоб-рақамга хар бир акция учун бозор қийматида  7269 сўм 29 тийиндан тегишли маблағлар ўтказиб қўйилиши ва қачон акциядор ёки қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорнинг ворисдори маблағини талаб қилиб келса шу хисоб-рақамдан ўз маблағини олиш мумкинлиги кўрсатилади.

Юқорида кўрсатилган қонунчиликка асосан масъулияти чекланган жамиятига таъсисчи сифатида кирмайдиган шахслар билан тўлиқ хисоб-китоб қилиб олингандан сўнг,  бугунги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 40 кундан сўнг «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K корхонаси таъсисчилар умумий йиғилиши чақирилиши кўзда тутилади.

Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги барча масалалар кўриб бўлинганлиги ва йиғилиш иштирокчиларидан кун тартибидаги масалалар бўйича ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

Саноқ комиссиясининг далолатномасига асосан кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижалари қуйидагича:

Кун тартибидаги 1 масала бўйича: Ёқлаб-100 фоиз, қарши ва бетарафлар-йўқ.

Кун тартибидаги 2 масала бўйича: Ёқлаб-100 фоиз, қарши ва бетарафлар-йўқ.

Кун тартибидаги 3 масала бўйича: Ёқлаб-99,79 фоиз, қарши-0,21 фоиз, бетарафлар-йўқ.

Кун тартибидаги 4 масала бўйича: Ёқлаб-99,79 фоиз, қарши-0,21 фоиз, бетарафлар-йўқ.

 

Овоз бериш натижалари кўра умумий йиғилиш қарор қилади.

 

  1. «FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO» AJ MSMT vа G’K акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин хамда саноқ комиссияси таркибига Г.Ганиева, И.Абдурахманов ва Й.Тошматовлар сайлансин.
  2. Жамият акциядорларининг 05.09.2020 йилдаги навбатдаги умумий йиғилишидаги кун тартибидаги 1-12 масалалар бўйича қабул қилган қарорлар тасдиқлансин. Мазкур йиғилиш кун тартибидаги 13-14 масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар қайта кўриб чиқилиб, жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш бўйича бугунги умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар инобатга олиниши белгилансин.
  3. “FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO” AJ MSMT vа G’K нинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилсин.
  4. Жамиятни ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тўғрисида бугунги акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорларнинг акциялари белгиланган тартибда жамият томонидан қайтариб сотиб олинсин.
    • Акциялар мустақил баҳоловчи ташкилот “Эксперт мулк бахолаш” МЧЖ томонидан аниқланган бозор қиймати бўйича хар бир дона акция 7269 сўм 29 тийиндан қайтариб сотиб олинсин.
    • Жамият бугунги умумий йиғилиш қарор қабул қилган кундан бошлаб акциядорларнинг акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабларини ўттиз кун мобайнида қабул қилиши ва мазкур муддат тугаганидан сўнг қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорларнинг акцияларини ўн кун ичида қайтариб сотиб олиши лозимлиги бегилансин.
    • Жамият акциядорларининг бугунги умумий йиғилишида иштирок этмаган, белгиланган муддатда акцияларни қайтариб сотиш талабини қўймаган, шунингдек қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчиси бўлиш истагини билдирмаган акциядорлар билан хисоб-китоб қилиш учун банкда махсус депозит хисоб-рақам очилсин ва мазкур хисоб-рақамга хар бир акция учун бозор қийматида 7269 сўм 29 тийиндан тегишли пул маблағлари ўтказиб қўйилсин. Акциядор ўз акцияси учун маблағни ушбу хисоб-рақамдан олиши мумкинлиги белгилансин.
    • Масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилаётган жамиятдан чиқиб кетаётган акциядорлар билан тўлиқ хисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнг “Фарғона Гўшт-Сут Савдо” масъулияти чекланган жамияти мева сабзавот махсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасини ташкил этиш ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш бўйича таъсисчилар умумий йиғилиши чақирилсин.

 

  Жамият ижро органи рахбарига масъулияти чекланган жамиятига таъсисчи сифатида кирмайдиган шахслар билан ўз вақтида хисоб-китобни амалга ошириш ва таъсисчилар умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилсин.

 

 

Йиғилиш раиси                                                                 А. Ибрагимов

 

Йиғилиш котиби                                                               С. Джаббаров